Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Махсус тактик ўқув машғулот ўтказилди
Тадбирлар / 2024-04-23

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғин Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган сел-сув тошқинлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокими – вилоят Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимовнинг кўрсатмаларига асосан бугун Термиз туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудида Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Сел-сув тошқинлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш" мавзусида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда турли табиий ва техноген ҳодисалар содир бўлган тақдирда ФВДқТ куч тузилмалари таркиби ва техникаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатини мувофиқлаштириш юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда тактик машғулотлар бажарилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс