Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида тадбир давом этмоқда
Тадбирлар / 2021-05-27

Термиз туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида тадбирлар давом этмоқда. Кеча куннинг иккинчи ярмида Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида Тошкент шаҳри ва вилоятдан ташриф буюрган санъаткорлар ва ёзувчилар, шоирлар ҳамда маъданият ҳодимлари томонидан олийгоҳ талабалари ҳамда аҳоли вакиллари учун маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Олийгоҳда ўтказилаётган “Миллий таомлар ва миллий ўйинлар” фестивалига қўшилиб кетган тарғибот тадбири чин маънода байрам тантаналарига айланиб кетди. Ижро этилган шўх куй-қўшиқлар, ўқилган монолог ва шеърлар барчага бирдек манзур бўлди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилафрўз Хайитметованинг шўх қўшиқлари талаба-ёшларни рақсларга чорлади. Туманда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остидаги тадбирлар бугун ҳам давом этади.

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс