Ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, китобга бўлган муҳаббат туйғусини янада шакллантириш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда тумандаги таълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этишди.
Ўқувчилар кўрик-танлов низоми асосида ўзаро баҳс олиб боришди. Унга кўра биринчи ўринни тумандаги 5-сонли умумтаълим мактаби, иккинчи ўринни 12-сонли ҳамда учинчи ўринни 17-сонли мактаб ўқувчилари қўлга киритишди.
“Энг яхши китобхон" танловининг туман босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Биринчи ўринни эгаллаган 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Муҳайё Маматқулова вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025