Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Хотира абадий, қадр муқаддас!
Тадбирлар / 2024-05-08

Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғида бўлган. Шу боис юртимизда ҳар йили иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз хотираси доим ёдга олинади.

Бугун 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда фашизм устидан қозонилган улуғ ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Термиз тумани марказидаги “Мотамсаро она” ҳайкали хиёбонида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ва ташкилотлар, ёшлар ва кенг жамаотчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Шуҳрат Назаров иштирок этиб, юртимиз тинчлиги, ободлиги йўлида мардонавор жанг қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, уларга муносиб авлод бўлиш, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилиш лозимлигини таъкидлади. Тадбирда Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳарбийлаштирилган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирдан сўнг, нуронийлар ва фаоллар бир пиола чойга таклиф қилинди. Ўтганлар ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс