Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Тадбирлар / 2024-05-10

Бугун Термиз тумани Халқобод маҳалласидаги 9-сонли умумтаълим мактаби учун қурилган қўшимча 120 ўринли ўқув биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев, туман ҳокимининг ўринбосари Раҳматилло Тоғаев, нуронийлар, ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб жамоаси иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда давлатимиз томонидан таълим тизимига берилаётган эътибор ва имкониятларга тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг, меҳмонлар бу ерда ёшларнинг ўқиб, билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Маълумот учун, лойиҳа қиймати 1 млрд 297 млн сўм бўлган ушбу ўқув биносининг қурилиши «Зараутсой» МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс