Бугун 25 май – туманимиздаги барча мактаб битирувчилари учун “Сўнгги қўнғироқ” жаранг сочди. Хусусан, 29 та умумтаълим ва 2 та айрим фанлар чуқурлаштириб ўтиладиган мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларида 1 минг 188 нафар 11-синф битирувчилари ўқишни якунламоқда.
Термиз тумани ҳокими Шуҳрат Назаров Қаҳрамон маҳалласи ҳудудида жойлашган 5-сонли мактабда “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Туман ҳокими битирувчиларни мактаб таълимини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклаб, уларга катта ҳаётда омад ва оқ йўл тилади. Иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025