Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ватанпарвар ёшлар миллий спорт ўйинларида куч синашишди
Тадбирлар / 2024-05-24

Бугун ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий спорт ўйинларига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан Термиз туманида жойлашган Қорабайир отлари маҳорат мактабида шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган ёшлар иштирокида Ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Тадбирда Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, ёшлар ишлари агентлиги раҳбарияти, Термиз тумани ҳокимлиги, фахрийлар, оталиққа олинган ёшлар ҳамда умумтаълим мактабларидаги "Ёш гвардиячилари" синфлари ўқувчилари иштирок этдилар.

Фестивалда от спортининг конкур, от устида кураш ва жамоавий улоқ кўпкари, камондан отиш, арқон тортиш, тош кўтариш, армрестлинг, кураш, шахмат-шашка, стол тенниси, бокс, кикбокс, каратэ ҳамда бадиий гимнастика турлари бўйича ёшлар ўз жисмоний имкониятлари ва қобилиятларини намоён этдилар.

Шунингдек, китоблар ярмаркаси, Миллий гвардия бўлинмаларидаги махсус жиҳоз ва техникалар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда иқтидорли ўғил-қизларнинг мусиқа ва санъатдаги ижрочилик маҳоратлари намойиш этилди.

Якунда фестиваль доирасида уюштирилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ҳамда фаол иштирок этган ёшларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс