Давлат Раҳбарининг жорий йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифалар, қабул қилинган дастурларнинг мазмун-моҳиятини халқ ичига кириб тушунтириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш мақсадида жойларда салоҳиятли депутатлар томонидан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Тарғибот тадбирларининг навбатдагиси, бугун, "Солиобод" маҳалласида жойлашган туман 12-сон ИДУМда Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутати Шохида Арипова иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда нуронийлар, ёшлар, 4-Сектор ҳудудида жойлашган маҳалла вакиллари ҳамда ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашди.
Тадбирда ташрифда белгиланган вазифа ва дастурлар мазмуни-моҳияти ҳақида маъруза қилиниб, йиғилганларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025