Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳарбий қисмда тадбир бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2021-06-26

Термиз туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда туманда жойлашган 7257-сонли ҳарбий қисмда маънавий тадбир бўлиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилган тадбирда аскарлар маънавиятини юклсалтириш мақсадида Жалолиддин Мангуберди ва буюк аждодларимизнинг буюк хотиралари ва уларга муносиб ворис бўлишлик борасида сўз юритилди. Давлат раҳбарининг вилоятимизга ташрифида белгиланган вазифаларга мувофиқ аскарлар ўртасида миллийлигимизни тарғиб қилиш ҳам асосий мақсадга айланди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар ўзларининг махоратларини кўрсатиб дўмбира созини чертиб, халқ достонларидан термалар ижро этишди.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс