Сана муносабати билан туман ҳокимлигида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Жануб қуёши" газетаси тахририяти ходимлари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, ёш журналист ва блогерлар иштирок этишди. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев сўзга чиқиб, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан муборакбод этди ва соҳа ходимларининг келгусидаги ишларига зафарлар тилади.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ журналист, шоир ва блогерларга туман ҳокимлиги совғалари топширилди.
Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025