Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Олтин ва кумуш медаллар эгаларига топширилди
Тадбирлар / 2021-06-29

Термиз тумани марказида жойлашган “Марварид” дам олиш масканида мактаб битирувчиларининг бир гуруҳи учун унутилмас тадбир бўлиб ўтди. Улар ўзларининг билими, тиришқоқлиги ва меҳнати билан эришган олтин ва кумуш медалларини қабул қилиб олишди. Бу йилги 11-синф битирувчиларининг 15 нафари медалларга сазовор бўлган бўлиб, уларнинг 11 нафари олтин, 4 нафари кумуш медалларга муносиб деб топилган.

Медалларни топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири О.Собиров, туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев иштирок этди ҳамда медалларни ўз соҳибларига топшириб, уларга келгусида олий таълимда ҳам ўқишларни муваффақиятли давом эттириш, мамлакатимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган етук кадр бўлиб етишишларида зафарлар тилашди.

Маълумот ўрнида Термиз туманида 2020-2021 ўқув йилини 1194 нафар йигит-қизлар 11-синфни тамомлади.

 

Термиз туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс