Матбуот анжуманида туман ҳокими Ш.Уринов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи З.Бакижонов, “Ёшлар дафтари” платформаси учун масъуллар, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди. Матбуот анжуманида “Ёшлар ишлари” агентлиги туман бўлими масъуллари 2021 йил биринчи ярим йиллик давомида “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилган ишлар ҳусусида хисобот берди.
Биринчи ярим йиилик давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар, уларга кўрсатилган манзилли ёрдамлар ҳамда бугунги кунда дафтарда қолаётган ёшлар ва улар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025