Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти
Тадбирлар / 2021-11-02

Термиз туман  Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ишлаб чқилган чора-тадбирлар режасининг 12-банди (“Ахборот ҳашари” лойиҳасини амалга ошириш) ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида “Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш”, “Ижтимоий маконда ахборотдан фойдаланиш маданияти” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

 

Давра суҳбатларида тренир-ўқитувчилар томонидан интернетдан тўғри фойдаланиш, ижтимоий тармоқ маданиятлари амалий дарс-машғулотлари орқали ўргатилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс