Кўп миллатли Ўзбекистон қадимдан бағрикенг диёр эканлиги бутун дунёга маълум. Термиз туманида туркман, тожик, татар, рус, қозоқ, украин каби миллат вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечиқириб келмоқда.
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги” ташкил этилиб, ҳафталик доирасида турли маданий-маърифий, спорт ва бадиий тадбирлар ўтказилмоқда.
Бугун туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон – бағрикенг диёр маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда турли миллат вакилларига хос либослар ва китоблар кўргазмалари намойиши, концерт томошалари ташкил этилди. Концерт дастурида санъаткорлар томонидан турли тиллардаги куй-қўшиқлар ижро этилиб, бошқа миллат вакилларининг миллий рақслари ижро этилди.
Концерт давомида туркман бахшисининг чиқишлари тадбирга ўзгача файз берди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025