Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ноябрь ойи – “Кексалар учун туризм ойлиги”
Тадбирлар / 2021-11-20

Ойлик доирасида Термиз туманидаги барча маҳаллаларда кексалар ўртасида турли маданий, спорт ва сайёҳлик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги тадбирлар куни-кеча туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташкил этилди.

Бир гуруҳ нуронийларимиз эрта тонгдан туман ҳокимлиги тадбирлар майдонида жам бўлишиб, эрталабки бадантарбия машғулотларини ўтказишди. Шундан сўнг бир кунда беш минг қадам юриш тадбирларида иштирок этишди ва туман ҳокимлиги томонидан ажратилган автобусда тумандаги диққатга сазовор масканларга ташриф буюришди.

Ушбу тадбир ҳақида “Surxondaryo” МТРКнинг “Diyor” информацион дастурида лавҳа эфирга узатилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс