Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратда
Тадбирлар / 2021-11-10

Термиз туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокими Шухратжон Уринов иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани ҳамда муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилда Термиз тумани ҳокимлигига ижро учун Президент виртуал қабулхонаси ҳамда халқ қабулхонаси орқали жами 1456 та мурожаат келиб тушган. Жами мурожаатларнинг 88 фоиздан ортиғи ёки 1207 таси қаноатлантирилган. Матбуот анжумани давомида мурожаатлар билан ишлаш борасида масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, ҳар бир мурожаат назоратда бўлмоғи, унинг ортида инсон тақдири турганлиги билдирилди.

Туман ҳокими томонидан янги механизм бўйича туман ҳокимлигида алоҳида мурожаатларнинг ижроси назорати билан шуғулланувчи бўлим ташкил этилганлиги маълум қилиниб, масъулларга ҳар бир мурожаатни муаллиф иштирокида қонуний тартибда кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс