Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳар бир йигит-қиз касб эгаси бўлмоғи лозим
Тадбирлар / 2021-11-29

Кейинги йилларда юртимизда таълим тизимида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Умумтаълимнинг 11 йиллик таълим тизимининг қайта жорий этилиб, 2 йиллик касб-ҳунар мактабларининг жорий этилиши профессионал таълимни тизимли йўлга қўйилиши бунга яққол мисоллардан бири.

Ҳозирги кунда ўқувчи ёшларнинг билим олиш билан бирга касб-ҳунарли бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада касб-ҳунар мактабларининг ўрни алоҳида. Ўқувчилар 9-синфни тамомлагач касб-ҳунар ўрганиш учун ҳар бир туман (шаҳар)да ташкил этилган касб-ҳунар мактабларида ўзларига ёққан йўналиш бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин.

Худди шундан туманда ҳам Термиз туман касб-ҳунар мактаби фаолият юритиб келмоқда. Тумна касб-ҳунар мактабида жами 383 нафар ўқувчи тахсил олади. Шундан 201 нафари бу йил мазкур билим юртинининг биринчи қалдирғочлари бўлиш арафасида. 7 та йўналиш бўйича тахсил олаётган ўқувчиларга 30 дан ортиқ педагоглар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билим ҳамда касб-ҳунар ўргатиб келмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев раҳбарлигида туман касб-ҳунар мактаби, Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши масъуллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари ва “Жануб қуёши” газетаси мухбирлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда бугунги кунда туман касб-ҳунар мактабининг фаолияти, ўқувчиларга яратилган шароитлар, педагогларнинг малакаси ва касб-ҳунар ўргатишга масъул бўлган ишлаб чиқариш таълими усталарининг салоҳиятлари борасида сўз юритилди. Очиқ мулоқот давомида масъуллар томонидан туман касб-ҳунар мактаби фаолияти ҳақида маълумотлар берилиб, ўртага ташланган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Шундан сўнг, касб-ҳунар мактаби фаолияти, ўқув ҳамда амалий машғулотлар жараёнлари билан танишилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс