Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Судялар Термиз туманида аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказишди
Тадбирлар / 2021-12-03

Бугун Термиз туманида турли судлар раислари томонидан “Судлар фаолиятини такомиллаштириш босқичлари, одил судловни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусида тарғибот йиғилиши ўтказилди. Унда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, фаоллари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда иштирок этган Термиз туманлараро иқтисодий суди раиси Д.Жумаев, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди раиси О.Бегимқулов, Термиз туманлараро маъмурий суди раиси А.Абдулҳакимов ва Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди судьяси З.Хўжамуратовлар томонидан судлар фаолиятига доир юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, очиқ ва шаффоф ҳамда адолатли судлов тизимини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборотлар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётганлиги ҳамда бу борадаги қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс