Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бугун – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
Тадбирлар / 2021-12-10

Мадҳия — миллий ғуруримиз, истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли. Мустақиллик ва бирдамлигимиз рамзи. Уни тинглаганда ҳам, куйлаганда ҳам қалбларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари янада жўш уради, шу юртнинг фарзанди эканимиздан ифтихор туямиз.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганига 29 йил тўлди. Сана муносабати билан Термиз туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ё.Мустанов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 29 йиллиги билан барчани қутлади.

Тантанали тадбирда туман маданият бўлими ҳамда Болалар мусиқа ва санъат мактабининг санъаткорлари ва иқтидорли ўқувчилари ижросида намойиш этилган концерт дастури барчага байрам кайфиятини улашди.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс