Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Спортнинг нафис тури маликалари аниқланди
Тадбирлар / 2021-12-22

Бадиий гимнастика шубҳасиз спортнинг нафис тури ва маликаси. Бугун Термиз туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят Туризм ва спорт бошқармаси ва туман Туризм ва спорт бўлими ташаббуси билан туман ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 2010-2015 йилларда туғилган қизлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари С.Нуриев, Бадиий гимнастика федерацияси вилоят бўлими ижрочи директори И.Умарова ва туман Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Б.Алимов иштирок этиб, спортчи қизларга омад тилашди.

Ўзининг нафис ижролари билан иштирок этган жамоалар ўртасида кечган беллашувлар якунида 1-ўринни Термиз шаҳри жамоаси, 2-ўринни Термиз тумани жамоаси, 3-ўринни эса Олтинсой тумани гимнастикачилари қўлга киритишди.

Ғолибларга медаллар, диплом ва эсдалик совғалари ташкилотчилар томонидан тантанали топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс