Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туманнинг 2-Секторида “Прокурор кубоги” совриндорлари аниқланди
Тадбирлар / 2021-12-22

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдоларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга қаратилган беш ташаббус лойиҳаларини янгича ташкил этиш ҳамда муаммо ва таклифларини эркин билдира олишлари учун майдон яратиш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида бугун Термиз тумани 2-Секторидаги маҳаллалар ёшлари ўртасида футбол бўйича “Прокурор кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақаларда 2-Сектор ҳудудидаги 8 та маҳаллада истиқомат қилувчи 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Жамоаларнинг қизғин ва муросасиз беллашувлари якунида “Термиз” маҳалласи ёшлари 1-ўринни, “Айритом” маҳалласи 2-ўринни, Ш.Рашидов маҳалласи ёшлари эса 3-ўринни эгаллашди.

Тадбирнинг тақдирлаш маросимида туман ҳокими Ш.Уринов ва туман прокурори Б.Олтибоев иштирок этиб, ғолибларга медаллар, диплом ва эсдалик совғаларини тантанали топширдилар.

Туманда «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

 

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс