Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида 2021 йилги «Обод қишлоқ» давлат дастурини амалга ошириш учун 94,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди
Тадбирлар / 2021-12-15

Туманда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш, шунингдек, инвестиция дастури орқали амалга оширилган қурилиш ишлари тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими Ш.Уринов иштирок этиб, анжуман иштирокчиларига туманда 2021 йил давомида қурилиш соҳасида олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Бингина инвестиция дастури орқали қарийб 24,5 млрд сўм маблағ эвазига 660 ўринли янги мактаб, 330 ўринли қўшимча мактаб биноси, “Сурхон” дарёси қирғоқларидаги емирилган 300 метр қисмида мустаҳкамлаш ишларини олиб бориш ҳамда туман марказидаги “Ат-Термизий” кўчасида пиёдалар ва велосипед йўлаклари, болалар ҳамда воркоут майдончаларини барпо этиш ишлари амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Мулоқот якунида туман ҳокими берилган барча саволларга батафсил жавоб берди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс