Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги йил барча болажонлар байрами
Тадбирлар / 2021-12-30

Ўтиб бораётган 2021 йилни якунлаб, 2022 йилга қадам қўяр эканмиз, кириб келаётган янги йилни кўтаринки шодиёна билан байрам сифатида нишонлаймиз. Бу байрам айниқса болажонлар учун энг қувончли байрамлардан бири десак муболаға бўлмайди.

Байрам олди туманда алоҳида меҳр-мурувватга муҳтож болажонларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг ўксик кўнгилларини кўтариш мақсадида байрам совғалари улашилмоқда.

Навбатдаги тадбир туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мутасаддилар тумандаги якка тартибда уйида таҳсил олаётган 69 нафар болаларнинг хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олишди ҳамда туман ҳокимлигининг байрам совғаларини топширишди.

Янги йилнинг ҳақиқий байрам қувончи болалар кўзларида намоён бўлди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс