Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Беш ташаббус доирасида Термиз туман Маданият бўлимининг ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-01-11

Беш муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши ёшларни мусиқа, санъатга, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиб келмоқда. Бу борада Термиз туман Маданият бўлимида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилиб, ёшларнинг истеъдодларини мусиқа ва санъатда намоён қилишлари учун турли тўгараклар фаолияти ташкил этилган.

Туман Маданият бўлими бу борадаги ишлар самарасини туман аҳлига кўрсатиш мақсадида ўзининг беш муҳим ташаббуснинг биринчи йўналишига бағишланган ҳисобот концерт дастурини ўтказди. Концерт дастурида туман Маданият бўлими санъаткорлари, ижодкорлари ва истиъдодли тўгарак қатнашчилари ўзларининг чиқишлари билан иштирок этишди.

Аҳолининг турли қатлами аъзолари иштирок этган концерт дастури томошабинларга маданий хордиқ билан бирга бир олам қувонч бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс