Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ўтказилди
Тадбирлар / 2022-01-26

Терми тумани “Намуна” маҳалласида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳунармандларнинг маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалла фуқаролари иштирок этиб, бўш иш ўринлари билан танишишди. Ҳар бир ўрни ҳақида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан кўшимча маълумотлар берилиб, ишга жойлашиш тартиблари тушунтирилди.

Мавжуд бўш иш ўринларида ишлаш истагида бўлган фуқароларга иш ўринларини расмийлаштириш ишлари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутахассис ва инспекторлари томонидан шу ернинг ўзида амалга оширилиб, йўлланмалар берилди.

Маҳсулотлар кўргазмасида афғон ҳунарманди томонидан пластмасса буюмлардан ишлаб чиқарилаётган ўзига хос гиламлар барчанинг эътиборини тортди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс