Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Рақснинг сехрли жозибаси номли маданий тадбир ўтказилди
Тадбирлар / 2022-01-27

Термиз тумани Маданият бўлими томонидан куни кеча “Рақснинг сехрли жозибаси” номли концерт дастури намойиш этилди. Маданият бўлими санъаткорлари ва раққосалари томонидан ижро этилган жонли қуй-қўшиқлар, миллий ҳамда хорижий рақсларни тадбир иштирокчилари завқ билан томоша қилишди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман кенгаши Депутатлари, таълим муассасалари директорлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Бу каби концерт дастурлари туман Маданият бўлими жамоаси томонидан доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс