Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Қонун – устувор, жазо – муқаррар” тамойили амалда
Тадбирлар / 2022-01-28

Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд-ҳуқуқ органлари тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг натижасида халқ билан суд-ҳуқуқ органлари яқинлиги янада мустаҳкамланиб, содир этган жиноятидан чин маънода пушаймон бўлган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсиф берилган шахсларга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш механизмлари жорий этилди.

Ушбу тоифадаги, Термиз туман Ички ишлар бўлими пробация гуруҳи назоратидаги шахсларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ёки тадбиркорлик фаолиятига яқиндан кўмак берган ҳолда қайта жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида вилоят Ички ишлар бошқармаси ва бошқа масъул органлар ҳамда жамоат ташкилотлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари Б.Хидиров, вилоят ИИБ Пробация бўлими бошлиғи Ш.Сатторов, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ходимлари, “Варроқ Термизий” жоъмэ масжиди имом ноиби А.Ҳикматов ҳамда пробация гуруҳи рўйхатидаги шахслар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида ҳозирги кунда юртимизда “Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ” ғояси остида биринчи навбатда инсонийлик тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг олиб борилаётганлиги, содир этган жиноятидан пушаймон бўлган, жамоатчилик томонидан ижобий тавсиф берилган шахсларга имконият берилиб, уларга енгил жазолар қўлланилиши, айримларининг авф этилаётганлиги бунга мисол эканлиги таъкидланди.

Берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, фойдали иш билан шуғулланиш, тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйиш борасида тушунтиришлар берилди. Диний соҳа вакили томонидан шукроналик ва яхшилик мавзуларида маъруза қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс