Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар муаммолари сайёр учрашувлар орқали ўрганилмоқда
Тадбирлар / 2022-02-03

Термиз туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда ёшлар билан сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай сайёр учрашувларнинг навбатдагиси Термиз тумани 1-Сектор ҳудудида жойлашган “Бунёдкор” маҳалласида ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Зикрилло Бакижонов ҳамда маҳалла масъуллари, шунингдек, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда ёшларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари тингланди. Кўтарилган ҳар бир масала юзасидан масъуллар томонидан жавоб берилиб, ижроси бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Келгусида ёшларнинг таклиф, мурожаатлари ва муаммоларини бевосита маҳалла етакчиси орқали ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича туманда ташкил этилган штабга йўллашлари мумкинлиги ҳамда ҳар бир мурожаат туман ҳокимлиги ва бошқа масъул идоралар томонидан назоратга олиниши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс