Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Оролликлар маҳалла қабристонини ҳашар йўли билан ободонлаштиришмоқда
Тадбирлар / 2022-02-17

Қабристон - биздан аввал ўтган зотларнинг ҳокипойлари ўрин олган мўътабар манзил. Бундай жойларни обод этиб, ўтганларга эҳтиром маъносида асраш боқий қадриятларимиз, қолаверса, динимиз кўрсатмасидир.

Термиз тумани “Орол” маҳалласи фуқаролари маҳалла ҳудудида жойлашган “Хўжа Зоир Фаррух ота” қабристонида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда. Аҳоли томонидан ташкил этилган ҳашарда маҳалла нуронийлари ва оқсоқоллари бош-қош бўлиб, дуода бўлиб туришибди.

Туман ҳокимлиги “Орол” маҳалласи фуқароларига хайрли ишлар учун миннатдорчилик билдириб, бошқа маҳаллаларни ҳам ана шундай хайрли ишларда фаоллик кўрсатишларини сўраб қолади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс