Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Прокурор ва тадбиркорлар учрашуви” бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-02-23

Тадбиркорлар муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни ҳал этиш мақсадида бугун Термиз тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда вилоят прокурорининг ўринбосари Холмаматжон Куллиев, туман ҳокими Шухратжон Уринов, туман прокурори Ботир Олтибоев, вилоят ва тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда 45 нафар тадбиркорлар иштирок этишди.

Очиқ руҳда ўтган мулоқот давомида тадбиркорларнинг 14 та турли масалалардаги мурожаатлари тингланди ва мурожаатларнинг 7 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда 4 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, туман прокуратураси томонидан назоратга олинди.

 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 38 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс