Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Болалар ишлари бўйича туман комиссияси учун UNICEF болалар ташкилоти томонидан ўқув семинари ташкил этилди
Тадбирлар / 2022-02-24

Бугун, Термиз туманидаги “Марварид” дам олиш масканида “Болалар ишлари бўйича туман ва шаҳар комиссияларининг янги мажбуриятлари ва вазифалари билан таништириш, болаларни фавқулотда вазиятларда ҳимоя қилиш бўйича фундаментал билимларни шакллантириш” мавзусида БМТнинг UNICEF болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан туман комиссияси аъзолари учун ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида туман ҳокимлиги, халқ таълими, мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, прократура, маҳалла, молия, маънавият ва маърифат маркази каби ташкилот, идораларнинг раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

Савол жавоб тарзида ташкил этилган ушбу семинарда болаларга бўлаётган зўравонликлар, эътиборсизлик, атроф-муҳитнинг бола психологиясига таъсири ва шу каби муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари борасида сўз юритилди.

Фикр алмашиш майдонига айланган мазкур ўқув семинарда болалар ишлари бўйича туман комиссия аъзолари томонидан эндиликдаги режалар яна бир бор сарҳисоб қилиниб, ўзаро ҳамкорликни янада ошириш бўйича келишиб олинди.

 

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс