Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Секторлар раҳбарлари томонидан ёшлар муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ўтказилмоқда
Тадбирлар / 2022-02-24

Ёшларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида навбатдаги “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашуви туманнинг 3-Секторида ўтказилди.

Туманнинг 3-Сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муҳиддин Амонтўраев иштирокида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда 30 дан ортиқ ёшлар вакиллари иштирок этишди. Учрашувда ёшларнинг 8 та мурожаати қабул қилинди. Ёшлар томонидан билдирилган муаммоларнинг 2 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди ва 1 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ижроси муддат талаб қиладиган 5 та мурожаат масъулларга йўналтирилиб, сектор штаби томонидан назоратга олинди.

Сектор раҳбари учрашув якунида ёшларни тинглаш учун доимо тайёр эканлигини, бунинг учун сектор ҳудудидаги маҳаллаларда мунтазам равишда ёшлар билан учрашувлар ташкил этиб борилаётганлигини маълум қилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс