Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар муаммолари билан ишлаш устувор вазифамиз – туман прокурори Ботир Олтибоев
Тадбирлар / 2022-02-28

Аҳоли, айниқса, ёшлар муаммолари билан ишлаш, уларнинг мурожаат ва таклифларини тинглаш ҳамда ижобий ечимини топиш масаласи бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг биринчи галдаги вазифасига айланмоқда. Бу борада Термиз туманида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этиб бориляпти.

Жорий йил 25 февраль куни туманнинг 2-Сектор раҳбари, туман прокурори Ботир Олтибоев “Айритом” маҳалласида ёшлар билан учрашув ўтказди. “Прокурор ва ёшлар учрашуви” шаклида ташкил этилган очиқ мулоқотда маҳалланинг 20 га яқин ёшлари иштирок этишди.

Ёшлар томонидан 14 та турли маслада билдирилган мурожаатларнинг 6 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 3 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва ижроси муддат этадиган 5 та мурожаатга муддат белгиланиб, масъулларга йўналтирилди. Муддат белгиланган мурожаатлар ижроси 2-сектор штаби томонидан назоратга олинди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс