Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қинғир иш - келтирар ташвиш
Тадбирлар / 2022-02-28

Кишининг ўз меҳнати билан топган бойлиги, албатта ҳалол бўлади, шариат қонунига кўра еса бўладиган нарсаларни ҳам ҳалол деймиз, бировни алдаш, шахсий манфаатини кўзлаб, ҳужжатларни атайин бузиб, қалбакилаштириш каби ишларни эса ғирромлик, сохтакорлик, фирибгарлик дейиш мумкин.

Тойлоқ Турсоатов ҳамда Солия Ибодуллаева (исм, шарифлар ўзгартирилган) Қумқўрғон туманидаги коллежлардан бирида масъул вазифаларда ишлашади, уларнинг олдига ўзларига илгаридан таниш бўлмаган Х.М. исмли аёл келиб ўқишга кирмоқчи эканлигини айтади, улар аёлдан 11-синфни тугатганлиги ҳақида аттестати бор-йўқлигини сўраганида, у аттестати йўқлигини, 9-синфни тамомлаганлигини айтади, домлалар уни ўқишга қабул қила олмаслигини билдиради, аёл қайта-қайта ялинавергач, диплом тўғрлаб беришни ваъда  қилишади ва эвазига Х.М.дан 200 АҚШ доллари беришини талаб қилишади, хуллас, нафси ҳакалак отган коллежнинг масъуллари “хизмат ҳақини” олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Меҳнат қилмай, мўмай бойлик орттиришни қумсаб қолган Т.Турсоатов ва С.Ибодуллаева “режа”си панд бериб қўйди, улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган моддалар бўйича жиноий жавобгарликка тортилдилар.

Қинғир иш - келтирар ташвиш, деганлари шу бўлса керак.

 

С.Сувонқулов - Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс