Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида масъуллар учун ўқув-амалий семинар ўтказилди
Тадбирлар / 2022-03-01

Мамлакатимизда пенсия, нафақа ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, тизимда туб ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Қабул қилинаётган Қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ва жамоатчиликка етказишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида бугун Термиз тумани ҳокимлиги катта мажлислар ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Ўқув-амалий семинарда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Абдираимов, вилоят Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошлиғи Худойберди Нормаматов, вилоят Солиқ бошқармаси масъуллари, Халқ депутатлари Термиз туман Кенгаши депутатлари, Кенгаш котибияти, туман Халқ қабулхонаси, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Семинарда бугунги кунда аҳолини ижтимоий кўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтириш, аҳоли ўртасида турли тушунмовчиликлар ва нотўғри тушунчалар пайдо бўлишининг олдини олиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, ўқув-амалий семинарда солиқ тизимидаги ўзгаришлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, семинар иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар билан савол-жавоблар ташкил этилиб, масъуллар томонидан барча саволларга жавоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс