Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади
Тадбирлар / 2022-03-04

Ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади

Юртимизда ёшлар билан ишлаш давлат сиёсати даражасидадир. Бугунги кунда туманда ҳар бир сектор раҳбари ўзининг ҳафталик иш режасида алоҳида бир кунни ёшлар билан учрашувлар учун ажратиб, уларнинг муаммо ва таклифларини жойларга чиққан ҳолда ўрганмоқда.

Навбатдаги ёшлар билан учрашув туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев томонидан туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов билан биргаликда туманнинг “Истиқлол” маҳалласида бўлиб ўтди. Сайёр қабул шаклида ташкил этилган учрашувда 30 дан ортиқ ёшлар ва аҳоли вакиллари, алоқадор туман ташкилотлари раҳбарлари ва 2-сектор штаби аъзолари иштирок этишди.

Учрашувда ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг 17 та мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг иш билан таъминлаш ва бошқа масалалардаги 5 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Масъуллар томонидан 4 та мурожаат муаллифларига тушунтиришлар берилди ва ижроси муддат талаб қиладиган 8 та мурожаатга муддатлар белгиланиб, ижро учун масъулларга йўнатилтириди.

Термиз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс