Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Тарбиячи – болаларга тарбия ва таълим бериш билан бирга соғлом турмуш тарзи кўникмасини ҳам шакллантириши лозим
Тадбирлар / 2022-03-04

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячи ва ходимлар аввало ўзлари соғлом турмуш тарзига риоя этишлари ва буни болаларга ҳам ўргатиб бормоғи лозим. Бунинг учун мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний тарбия йўриқчилари томонидан эрталабки бадантарбия машғулотлари ҳамда тарбиячилар учун алоҳида спорт билан шуғулланиш вақтлари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун тумандаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида турли спорт ўйинлари ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, таълим ташкилоти раҳбарияти ва жисмоний тарбия йўриқчиси ташаббуси билан ташкил этилган спорт ўйинларида фаол иштирок этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Термиз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс