Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Туманда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди
Тадбирлар / 2022-03-17

Куни-кеча туман ҳокимлигининг медиа-тадбирлар режасига асосан туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредитларни ажратиш ҳисобига уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ишсиз аёллар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган бўлиб, пресс-тур давомида маҳаллаларда хотин-қизлар томонидан иссиқхоначилик, асаларичилик, тикувчилик, қандолатчилик ва бошқа йўналишларда йўлга қўйилган тадбиркорлик фаолиятлари билан танишилди.

ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларига ҳар бир лойиҳа бўйича маълумотлар берилиб, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келаётган хотин-қизлар томонидан яратилган иш ўринлари ва шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс