Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ёшлар билан учрашиб, улар билан бевосита суҳбатлашиш ва муаммоларига ечим топиш сектор раҳбарларининг устувор вазифаларидан биридир
Тадбирлар / 2022-03-25

Туманда ёшлар билан бевосита учшариб, улар билан яқиндан суҳбатлашиш, муаммоларини тинглаш, ечимларини топиш мақсадида ҳар ҳафта тумандаги барча сектор раҳбарлари томонидан навбат билан сектор ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлари билан учрашувлар, сайёр қабуллар ташкил этиш йўлга қўйилган. Ҳар бир учрашувда масъуллар иштирок этиб, имкон қадар кўтарилган масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўриб борилади.

Ёшлар билан учрашиш, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш мақсадида бугун туманнинг 2-Сектор раҳбари, туман прокурори Ботир Олтибоев туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов билан бирга сектор ҳудудида жойлашган “Айритом” маҳалласида навбатдаги “Прокурор ва ёшлар” учрашувини ўтказди. Учрашувда ўттизга яқин ёшлар иштирок этиб, ўзларининг муаммо, шикоят ва таклифларини баён этишди.

Сайёр учрашувда ёшлар ва аҳоли вакилларининг 17 та мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг 5 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, ёшларнинг муаммолари бартараф этилди. Масъуллар 3 та мурожаат муаллифлари билан суҳбатлашиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш бердилар. Қолган 9 та мурожаат ижроси муддат талаб қилганлиги сабабли, тегишли тартибда муддатлар белгиланиб, ижрога йўналтирилди.

Секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувлар ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар ижроси туман Халқ қабулхонаси, секторлар штаблари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс