Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш эзгу ғоямиздир!
Тадбирлар / 2022-03-31

Ёшларни ёт ғоялардан асраш, уларни турли оқим ва экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими Илёс Суюнов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассиси Олим Жўраев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Термиз туманидаги мутахассиси Муроджон Пардаев ҳамда институт талабалари иштирок этишди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан ўзаро муносабати, ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаассиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашиш ғоясининг аҳамияти, терроризм ва экстремизмга қарши кураш ва ёшларнинг ёт ғоялар таъсири тушиб қолишини олдини олиш ҳақида тарғибот маърузалари ўқилди ва талабалар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Тадбир иштирокичлари ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс