Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Орол маҳалласи ёшлари ўртасида беш ташаббус ғолиблари аниқланди
Тадбирлар / 2022-03-31

Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, беш муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида “Орол” маҳалласи ёшлари ўртасида кўрик танловлар, спорт мусобақалари ва интеллектуал ўйинлар ҳамда маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида ўғил болалар учун футбол, қиз болалар учун волейбол мусобақалари, китобхон ёшлар учун “Ёш китобхон” кўрик танлови, билимдон ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини, санъатга қизиқиши бўлган қизлар ўртасида “Санъат ғунчалари” танловлари бўлиб ўтди.

Муросасиз кечган спорт мусобақалари, билимлар беллашувлари ҳамда санъатга ошуфта ёшларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди ва ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди. Тадбир сўнгида туман ҳокимлиги, 3-Сектор раҳбарияти, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев сўзга чиқиб, ғолибларни табриклади ва ёшларга келгусидаги ҳаёт йўлларида муваффақиятлар тилади. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишда ҳар бир маҳаллада фаолият юритаётган Ёшлар етакчиларига муҳим вазифалар ҳамда катта масъулият юклангани таъкидлаб ўтилди.

Бу каби тадбирлар тумандаги ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчилари томонидан ташкил этиб борилиши маълум қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс