Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Қорахонлик фуқаролар мурожаатлари сайёр қабулда тингланди
Тадбирлар / 2022-04-01

Термиз туманида сектор раҳбарлари ҳафтада битта маҳаллада аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини сайёр қабулда тинглаш амалиёти мунтазам тарзда амалга ошириб келинмоқда.

Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев ўзининг ҳафталик режасида ҳафтанинг жума кунлари сайёр қабул ўтказишни белгилаган ва доимий тарзда сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда навбат билан сайёр қабул ва “Прокурор ва ёшлар учрашуви”ни ўтказиб келмоқда.

Анъанага мувофиқ бугунги сайёр қабул “Қорахон” маҳалласида ўтказилди. Сайёр қабулда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, корхона, ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда маҳалланинг ўттиздан ортиқ аҳоли ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, ички йўллар, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалардаги 26 та мурожаати қабул қилинди. Масъуллар иштирокида қабул қилинган мурожаатларнинг 11 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиб чиқиш ва ижросини таъминлаш учун муддат белгиланган ҳолда ижрочи масъулларга йўналтирилди. Ҳар бир мурожаат сектор штаби томонидан қайд этилиб, ижроси назоратга олинди.

Сектор раҳбарлари томонидан аҳолини қийнаб келаётган масалаларни жойида ўрганиш, ҳал этиш учун барча маҳаллаларда навбат билан сайёр қабуллар ўтказилади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс