Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида ДХХ кубогига старт берилди
Тадбирлар / 2022-04-07

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ўтказилиши белгиланган. Бугун Термиз тумани марказидаги “Марварид” дам олиш масканида ДХХ кубоги мусобақасининг туман босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман Секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Термиз тумани бўлинмаси бошлиғи, туман Халқ қабулхонаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарлари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва туманнинг 29 та маҳалласидан ташриф буюрган ёшлар футбол жамоалари иштирок этишди.

Тадбир очилишида сўзга чиққан Давлат хавфсизлик хизмати Термиз тумани бўлинмаси бошлиғи Абдурасул Абдурахманов туман ёшларига старт берилаётган футбол мусобақаларида омад тилади ва туман Секторлар раҳбарлари билан тумандаги ҳар бир маҳалла етакчисига спорт анжомларини топширди.

Шундан сўнг туман маданият бўлимининг санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Маълумот учун, эртадан бошлаб 4 та сектордаги маҳаллалар ўртасида футбол мусобақалари бошланади ва сектор ғолиблигини қўлга киритган жамоалар туман биринчилиги учун кураш олиб борадилар. Мусобақанинг туман босқичи жорий йил 15 апрелга қадар давом этади.

Туманимизнинг барча ёшларини катта спорт фестивали, футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси туман босқичида иштирок этишга чоралаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс