Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Зарбдор ойлик” доирасидаги ўрганишлар “Дўстлик” маҳалласида давом этди
Тадбирлар / 2022-04-07

2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Зарбдор ойлик”ни “Дўстлик” маҳалласида давом эттирди. Маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган учрашувда маҳалла масъуллари, сектор штаби аъзолари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Учрашувда ўз яшаш хонадонида паррандачиликни йўлга қўйган Иброхим Жумаев билан суҳбат ўтказилди. У ўз яшаш уйида парранда турларидан кўпайтиришни, хусусан ғоз боқишни йўлга қўйган. Тадбиркорнинг ушбу тажрибасини маҳаллада жорий қилиш, “Дўстлик” маҳалласининг асосий ўсиш нуқталари сифатида паррандачиликни кенг ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Шундан сўнг, туман прокурори маҳаллада аввалги ўтказилган сайёр қабулларда иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраган фуқароларнинг мурожаатларига асосан хонадонларда олиб борилаётган иссиқхоналар қурилиши аҳволи ўрганиб чиқилди ва таъминотчи билан қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шу ўринда маълумот учун жорий йилнинг ўзида 2-Сектор кўмагида биргина “Дўстлик” маҳалласида 11 та иссиқхона, 9 та хонадонга тикув машинкалари, 2 та хонадонга асалари уялари, 3 та хонадонга парранда тарқатилган бўлиб, бу борада амалий ишлар кунлик давом эттирилмоқда.

Хонадонлардаги ўрганиш ишларини якунлаб бўлган туман прокурори туман мутасаддилари билан сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролалар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказиб, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганишни ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Шунингдек учрашувдан сўнг, сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари учун спортнинг Кураш тури ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаларига старт берилди. Бунда ҳар бир маҳалладан ёшлар жамоаларининг иштирокини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс