Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги ишлар муҳокамаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-04-11

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш, “Менинг маҳалламда жиноят бўлмайди” тамойили асосида аҳолини бириктириш орқали ҳудудда жиноят содир бўлишининг олдини олиш муҳим масала. Фуқаролар ўз яшаш ҳудудларида жиноятчилик бўлмаслигини ҳамда хавфсиз ҳудудда яшаётганликларини хис қилиб яшашлари керак. Албатта бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан бир қаторда кенг жамоатчилик вакиллари ҳам бирдек масъулият хис қилишлари лозим.

Бугун тумандаги 16-сонли ИДУМ мажлислар залида туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Халқ қабулхонаси ҳамда маҳалла нуронийлари, фаоллари иштирокида мазкур масала юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида фуқаролар ўз ҳудудлари хавфсизлиги учун масъул бўлиб, ҳудуд профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик қилишлари, истиқомат қилаётган маҳалласининг “хавфсиз ҳудуд”га айланишига ўз хиссаларини қўшишлари лозимлиги борасида сўз юритилди.

Давра суҳбатидан сўнг 2-Сектор раҳбари бошчилигидаги меҳмонлар 16-ИДУМда беш муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган тадбирлар билан ҳам танишишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс