Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Истиқлол маҳалласида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди
Тадбирлар / 2022-04-12

Туманнинг 2-Секторида аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича ўтказилаётган “Зарбдор ойлик” доирасидаги ишлар “Истиқлол” маҳалласида давом эттирилди. Туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи ишни маҳалладан бошлашди ва маҳалла масъуллари – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда бошқа масъулларнинг ишларини самарали ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларни тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялаш берилди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳи маҳаллада тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди. ЯТТ “Аблаев Акбар” сим тўрлар ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган. Ушбу лойиҳани кенгайтириш учун тадбиркорга 55 миллион сўм миқдорида банкдан кредит олишига кўмаклашишга келишиб олинди ва лойиҳани кенгайтириш ҳисобига келгусида қўшимча 3 та иш ўрни яратилади.

Бундан ташқари аҳоли томонидан томорқадан самарали фойдаланиш ва иссиқхоналар ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Маҳаллада “Бек Қурулиш Термиз” МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи фаолияти ўрганилиб, банкдан имтиёзли кредит олишда кўмаклашиш ҳисобига қўшимча 12 та янги иш ўрни яратиш белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс