Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз тумани касб-ҳунар мактабида “Касблар фестивали” ва “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-04-13

Ҳар бир ёш билим олиш билан бирга касб-ҳунар сирларини ўрганиши, келажакда ўз ҳаёт йўлини топишда касбга эга бўлиши муҳим ҳисобланади. Термиз тумани касб-ҳунар мактабида ўқувчилар 8 та йўналиш бўйича 2 йиллик таълим олиш жараёнларида касб-ҳунарга ўқитилади.

Бугун касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан “Касблар фестивали” ва тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган ўқувчиларга мавжуд йўналишлар бўйича олиб борилаётган таълим жараёнлари, ўқув-амалий машғулотларни ўтиш учун яратилган шароитлар ва ўқувчиларнинг ўқув-ишлаб чиқариш устахонасида ўқувчиларнинг амалий машғулотларда бажараётган ишлари билан бевосита танишишди.

Тадбирда 9-синф битирувчиларининг 600 дан ортиғи иштирок этиб, кўпчилиги мазкур касб-ҳунар мактабида тахсил олиш истагини билдиришди.

Тадбирда шунингдек, маданий тадбирлар, концерт томошалари ҳам ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс