Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчи ёшлари ўртасида доимий ўтказиб келинадиган Мудофаа вазири кубоги учун «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақанинг вилоят босқичида 15 та шаҳар ва туманлар жамоалари ўзаро куч синашишди. Муслобақа якунида Термиз тумани 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг «Сарҳад» жамоаси вилоят биринчилигини қўлга киритди.
Тантанли тақдирлаш маросимида «Сарҳад» жамоасига 1-даражали диплом, ташкилотчиларнинг совғалари ва мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмаси топширилди.
Туман ҳокимлиги эришилган ютуқда ўз ҳиссасини қўшган 16-сонли ИДУМ жамоасини ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналарини табриклайди ва «Сарҳад» жамоасига республика биринчилигида омад тилайди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025