Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 7 апрел куни «Яшил макон» дастурининг бажарилишига бағишланган видеоселектор мажлиси бўлиб ўтган эди. Йиғилишда республиканинг барча ҳудудларида кўчат экиш ишларини янада жонлантириш белгиланган.
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида тегишли вазирликлар таркибидаги маъсул ходимлардан ишчи гуруҳлар тузилиб, қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларида амалий семинарлар ташкил қилинмоқда.
Термиз туманида жойлашган Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ўқув дала майдонида терак кўчатлари ва қаламчаларини ўтказиш ҳамда вилоятимиз олимлари томонидан агротехнологиялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида семинар бўлиб ўтди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025