Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Прокурор кубоги” мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2022-04-19

Ёшларни спортга кенг жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда миллий спорт тури бўлган Курашни оммалаштириш мақсадида 2-Сектор томонидан эълон қилинган “Зарбдор ойлик” доирасида ўтказилаётган Кураш бўйича “Прокурор кубоги” мусобақаларининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақанинг туман босқичи очилиш маросимида вилоят прокурорининг ўринбосари Халматжон Куллиев, туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев, туман ҳокимининг ўринбосари Санжар Нуриев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ўктам Мустафоқулов, туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Норматов ҳамда 100 дан ортиқ ёшлар, полвонлар иштирок этишди.

Мусобақанинг маҳалла ва сектор босқичларида ғолибликни қўлга киритган ёш полвонлар 3 та вазн тоифасида гиламга чиқиб, ўзаро беллашишди. Полвонларнинг қизиқарли ва муросасиз кечган курашлари якунида вазн тоифалари бўйича ғолиблар аниқланди.

Ғолибларга мусобақа ташкилотчилари томонидан қуйидаги совринлар топширилди:

1-ўрин учун – 3 миллион сўм пул мукофоти, 1-даражали диплом, ғолиблик кубоги;

2-ўрин учун – 2 миллион сўм пул мукофоти, 2-даражали диплом;

3-ўрин учун – 1 миллион сўм пул мукофоти, 3-даражали диплом.

Ғолибларга мукофотларни вилоят прокурорининг ўринбосари Халматжон Куллиев, туман прокурори, 2-Сектор раҳбари Ботир Олтибоев ва бошқа раҳбарлар тантанали топширишди.

“Прокурор кубоги” мусобақасининг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган полвонлар жорий йил 23 апрел куни ўтказиладиган вилоят босқичида иштирок этишади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс